27.03.2020 0

"TO'ХTANIYOZ OTA" маҳсулотлари "Ҳалол" стандарти асосида

Стандартлар институти "Ҳалол" маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш органига  "TO’XTANIYOZ OTA" фермер хўжалиги томонидан "Ҳалол" маҳсулотларни сертификатлаштириш буйича мурожаат келиб тушди. 

Маълумки,   "TO'ХTANIYOZ OTA" фермер хўжалиги 1993 йилдан бери фаолият юритиб, корхонада колбаса маҳсулотлари асосан хусусий фермер хўжалигида етиштирладиган қорамол гўштидан ишлаб чиқарилади.

Корхонада ИСО 9001 ва ИСО 22000 стандартлари жорий қилинган бўлиб, шу пайтгача Россия Муфтийлар кенгаши қошидаги «Халқаро ҳалол стандартлаштириш ва сертификатлаштириш маркази» томонидан колбаса маҳсулотларига "Ҳалол" сертификати олинган.

Миллий "Ҳалол" маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш органига илк маротаба гўшт ва колбаса маҳсулотларига сертификат олиш учун мурожаат қилинди. Сертификатлаштириш ишлари O’z DSt 3286-2018 (OIC SMIIC 1:2011) "Ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланма" Давлат стандарти асосида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

 

 

 

 

Ulashish:
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech