Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти
Виртуал қабулхона

Сифат менежментини сертификатлаштириш бўлими

СМСИТИ Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш миллий тизимида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитланган, Ўзбекистонда сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш бўйича биринчи органдир.

СМСИТИ СО сертификатлари ташкилотларга ички ва ташқи бозордаги улушини кўпайтириб, тендерларда иштирок етиш, кўргазмаларда ўз маҳсулотини муносиб равишда тақдим етиш, мамлакатимизнинг ва чет ел буюртмачилари билан фойдали шартномалар тузиш ҳамда давлат буюртмаларини олиш имконини беради.

СМСИТИ СО аудиторлари реестри ИСО 19011 (Ўз ДСТ ИСО 19011) халқаро стандартининг талабларига жавоб берадиган сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш бўйича мутахассисларни ўз ичига олади. Аудиторлардан ташқари, СМСИТИ СО техник експертларни жалб қилади, ва бу 27 фаолият (машинасозлик, електр ва транспорт асбоб-ускуналар, асбобсозлик, метал, кимёвий ва резина буюмлари, мебел ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва б.) соҳаларида ҳамда хизматлар (сақлаш, транспортда ташиш, алоқа, таълим, лойиҳалаштириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш ва бошқа фаолият) соҳасида сифат тизимларини сертификатлаштириш бўйича ишлар ўтказилишини таъминлайди.

СМСИТИ Сертификатлаштириш ИТБ қошидаги СО илмий-тадқиқот ва усулий фаолиятни амалга ошириб, Ўз СМТда сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш соҳасида норматив ва усулий ҳужжатлар ишлаб чиқади ҳамда «9000 серияли ИСО ХСга кириш», «Сифат менежменти тизимларининг ҳужжатларини ишлаб чиқиш», «Сифат менежменти тизимларининг ички аудити» мавзулари бўйича корхоналар ходимларини ўқитишда катта тажрибага егадир.

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ

СМСИТИ СО ўз аккредитацияси туфайли сўровчиларнинг истагига қараб тегишли сертификатлар тақдим етган ҳолда бир вақтнинг ўзида тўртта менежмент тизими бўйича сертификатлаштиришни амалга ошириши мумкин.

Сертификатлаштириш клиент билан тузилган битта шартнома доирасида амалга оширилади. Текширилаётган ташкилот аудити битта аудиторлар гуруҳи томонидан ўтказилади. Бир нечта менежмент тизимларида сертификатлар бериш тўғрисидаги қарор бир вақтда қабул қилинади.

Турли сертификатлаштириш тизимларида сертификатлаштириш бўйича талабномалар битта шакл бўйича, бироқ ҳар бир тизим учун алоҳида тарзда расмийлаштирилади. Талабномада сўровчи ҳақидаги маълумот сертификатлаштириш жараёнини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиб, шартнома тузиш учун етарлича тўлиқ равишда тақдим етилади.

Талабнома шаклларини www.смсити.уз wеб-сайтида ёки бевосита Тошкент ш. 100059, Чўпон – ота кўч., 9 «В» манзили бўйича СМСИТИ биносида олиш мумкин. Талабнома таҳлили ижобий натижа берса, сертификатлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш учун шартнома тузилади.

Иш ҳақи ишларнинг қийинлиги ҳамда ташкилот ходимларининг сони, майдончалар миқдори ва ишлаб чиқариш жараёнларининг мураккаблигини ҳисобга олувчи тузатма коеффициентларни инобатга олган ҳолда белгиланади. Ишлар қийинлиги ҳажми ИАФ Халқаро аккредитлаш форуми томонидан тавсия етилган нормативларни ҳисобга олиб белгиланади. Жумладан, аудит давомлилигини аниқлаш учун иш кунларининг сони қуйида келтирилган жадвал бўйича белгиланади. Ишлар учун шартномада кўрсатиладиган нарх талабнома олингандан сўнг ўрнатилади. Талабнома тушишидан аввал ишларнинг тахминий нархи тўғрисидаги ахборот сўровчи бевосита СМСИТИ СОга мурожаат қилганда тақдим етилади. 

 

 

Шахсий маълумотлар

Аризанинг элекрон шаклиини юклаш

Юклаш

: (*.pdf, *.doc, *.docx, *.jpg)

Powered by GSpeech