Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти
Виртуал қабулхона
24.03.2020 0

ЭЪЛОН

Бугунги кунда дунё мамлакатларини хавотирга солаётган COVID-19 коронавирус инфекциясининг олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан қатор кескин, тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ўз навбатида бу пандемияга қарши умуммиллий кураш жараёнида қатор ватандошларимизнинг, кўнгиллиларнинг баҳамжиҳат иштирок этаётганлари таҳсинга лойиқ.
Стандартлар институти  ҳам ушбу вазиятда аҳолимиз саломатлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқарувчиларга тиббий ниқоб ва антисептик маҳсулотларига тегишли бўлган қуйидаги стандартларни бепул берилишини эълон қилади:

O‘z DSt 3452-2020 Нотўқима полотнодан тиббиёт ниқоби. Техник шартлар
O‘z DSt 3453-2020 Юзни химоя қилувчи ниқоб. Техник шартлар
ГОСТ 6718-93 Суюқ хлор. Техник шартлар
ГОСТ 31695-2012 Косметик геллар. Умумий техник шартлар
ГОСТ 31697-2012 Суюқ косметика маҳсулотлари. Умумий техник шартлар
O‘z DSt 3021:2015 Бир маротаба қўлланиладиган каучукли латексдан ёки каучук асосдаги аралашмалардан тиббиёт кўрув қўлқоплари. Техник шартлар
O‘z DSt 3020:2015 Бир маротабалик каучукли латексдан стерил жарроҳлик қўлқоплари. Техник шартлар;

Ушбу стандартларни қуйидаги манзил орқали бепул юклаб олишингиз мумкин: http://smsiti.uz/uz/menu/normativ-huquqiy-hujjatlar

Юзага келган санитария-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда барча талабгор томонлардан ёзишмаларни электрон шаклда sti@exat.uz, smsiti@mail.ru электрон почтасига юборилишини сўраймиз.

Халқимиз саломатлигини асраш буюк шараф.

Мурожаат учун телефонлар:
(71) – 253-19-58.
(90) – 763-00-40.

:
Powered by GSpeech