Функция ва вазифалар

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (СМСИТИ)“Ўзстандарт” агентлигининг Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (СМСИТИ) стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш соҳасида фаолият юритувчи Ўрта Осиё минтақасидаги ягона илмий-тадқиқот институти ва малака ошириш маркази ҳисобланади.

 СМСИТИ қуйидаги муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боради:

  • Стандартлаштириш давлат тизими (Ўз СДТ) ва Сертификатлаштириш миллий тизимини (Ўз СМТ) такомиллаштириш ва ривожлантириш;
  • Ўзбекистон Республикасида метрологик таъминот асосларини ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг норматив базасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • Техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаш ягона тизимини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш;
  • Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида атамалар ва таърифларни ишлаб чиқиш.
  • СМСИТИ Ўзбекистон Республикасининг Метрологик хизматлар бош маркази, Ўзбекистон Республикасининг Стандарт намуналар бош маркази ва Ўзбекистон Республикасининг Путур етказмасдан текшириш бош маркази функцияларини бажаради.

СМСИТИ қуйидаги хизматларни кўрсатади: 

  1. Стандартлаштириш соҳасида:
  • тармоқлараро стандартлаштириш тизимларини ишлаб чиқиш (ишлаб чиқишда иштирок етиш);
  • тармоқлараро асос бўлувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш (ишлаб чиқишда иштирок етиш);
  • стандартлаштириш, ишлаб чиқаришни норматив таъминлаш, техник текширувни синаш соҳаларида тегишли тавсияномаларни ишлаб чиқиш билан корхона ва ташкилотларни комплекс равишда текшириш, сифатни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий етиш;
  • нормалаштирилган текширув, келишувнинг тўлиқлигини текшириш, мажбурий талабларга мувофиқликни текшириш, патент тозалигини текшириш, очиқ нашр қилинмайдиган маълумотлар борлигини текшириш, техник експертиза, иқтисодий експертиза, технологик експертиза, терминологик експертиза, ҳуқуқий експертиза, нашриёт (илмий ва адабий) таҳририни ўз ичига олувчи барча даражадаги амал қилувчи норматив ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини експертиза қилиш;
  • норматив ҳужжатларнинг илмий-техник даражасини баҳолаш; 
  • савдодаги техник тўсиқлар бўйича БСТ битими талабларига мувофиқликни експертиза қилиш;
  • маҳсулотнинг техник даражаси ва сифати карталарини ишлаб чиқиш;
  • ИСО ХС 9000 серияси бўйича сифат тизимларини ишлаб чиқиш;
  • Стандартлаштириш, сифатни бошқариш, техник текширув бўйича техник қўмиталар, таянч ташкилотлар ва хизматлар тўғрисида қоидаларни ишлаб чиқиш;
  • Республикадаги ўқув муассасалари ва кадрлар малакасини ошириш тизими учун стандартлаштириш ва маҳсулот сифати соҳасида дастурлар, ўқув-тематик режаларни ишлаб чиқиш;
  • стандартлаштириш, сифатни бошқариш, техник текширув бўйича техник қўмиталар, таянч ташкилотлар ва хизматлар тўғрисида қоидаларни; стандартлаштириш ва маҳсулот сифати соҳасида усулий материаллар, концепциялар, прогнозлар, чора-тадбирларни експертиза қилиш; 
  • стандартлаштириш ва сифат соҳасида долзарб муаммолар, ишлаб чиқаришни норматив таъминлаш бўйича семинарлар ўтказиш (жумладан жойларга бориб);
  • стандартлаштириш ва маҳсулот (хизматлар) сифати соҳасида доимий-амалдаги консултацияни ўтказиш.
  1.     Метрология соҳасида: 
  • корхона ва ташкилотларнинг метрологик хизматлари, аналитик лабораториялар, стандарт намуналар ва путур етказмасдан текшириш хизматларини ташкиллаштириш ва такомиллаштиришда усулий ёрдам кўрсатиш;
  • ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш бўйича синовларнинг техник ҳужжатларини (техник топшириқлар, техник шартлар, синовлар дастурлари, қиёслаш усулиятлари лойиҳалари) ишлаб чиқиш;
  • ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш бўйича синовларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
  • ўлчаш воситаларини, шу жумладан импорт ўлчаш воситаларини, метрологик аттестатлаш бўйича барча ишлар комплексини ўтказиш;
  • керакли ҳужжатларнинг комплексини ишлаб чиққан ҳолда ўлчашларни бажариш усулиятларини аттестатлаш;
  • аналитик текширув хизматларини аттестатлашга тайёрлаш;
  • стандарт намуналарнинг таянч ташкилотлари сифатида лабораторияларни (ташкилотларни) аккредитлашга тайёрлаш;
  • стандарт намуналарни ишлаб чиқиш ва тайёрлашда усулий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • норматив ва техник ҳужжатларни метрологик експертиза қилиш;
  • импорт қилинган стандарт намуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат етиш мақсадида уларнинг ҳужжатларини експертиза қилиш;
  • стандарт намуналар соҳасида маркетинг тадқиқотлар;
  • путур етказмасдан текшириш хизматларини аккредитлашга тайёрлаш;
  • путур етказмасдан текшириш усулиятларини аттестатлаш;
  • давлат метрологик назорати хизматларига боғлиқ бўлмаган, ишлаб чиқариш ва корхоналарнинг метрологик таъминоти ҳолатининг аудити.
  1. Сертификатлаштириш соҳасида: 
  • сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари) ва текширув органлари сифатида ташкилотларни аккредитлашга тайёрлашда усулий ёрдам кшрсатиш;
  • мутахассисларни експерт-аудиторлар сифатида аттестатлашга тайёрлаш; 
  • бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимини яратишда ёрдам кўрсатиш.
  1. Техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаш соҳасида (ТИИА):
  • техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаш бўйича норматив ҳужжатлар билан таъминлаш; 
  • стандартлар умумдавлат таснифлагичи, ўлчовлар ва ҳисоблар, дунё мамлакатлари валюталари бирлиги бўйича ахборот маълумотлари билан таъминлаш; 
  • ТИИА таснифлагичларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича консултация бериш;
  • таснифлаш ва кодлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш.
  1. Атамашунослик ва таржималар соҳасида:
  • ҳужжатларни рус тилидан давлат тилига (худди шундай давлат тилидан рус тилига) таржима қилиш;
  • техника соҳасида ҳужжатларни терминологик експертиза қилиш; 
  • таълим соҳасида терминологик стандартларни ишлаб чиқиш бўйича консултациялар ўтказиш. 
  1. СМСИТИда аккредитланган сифат тизимлари ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш органи қуйидаги хизматларни кўрсатади:
  • корхона ва ташкилотларнинг сифат тизимларини сертификатлаштириш;
  • ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш;
  • корхоналар сифат тизимларининг сертификатлаштиришга тайёрлигини баҳолаш.
  1. “Ўзстандарт” агентлиги СМСИТИ Малака ошириш маркази 

“Ўзстандарт” агентлиги СМСИТИ Малака ошириш маркази стандартлаштириш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш бўйича мутахассисларнинг малакасини оширишни амалга оширади. Таълим тугагандан кейин мутахассисларга стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология ва маҳсулот сифатини бошқариш соҳаларида касбий фаолият олиб бориш ҳуқуқини тасдиқловчи, касбий қайта тайёргарлик тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Қуйидаги ихтисосликлар бўйича мутахассисларнинг малакасини оширади:

  • 9000 сериясидаги ИСО халқаро стандарт базасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш асослари (олий ва ўрта-махсус ўқув муассасалари ўқитувчилари учун);
  • стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш (9000 сериясидаги ИСО ХС базасида сифат тизими билан бирга) ва маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш (вазирликлар, маҳкамалар, концернлар, ассоциациялар, корпорациялар, ташкилотлар ва б.нинг раҳбар ходимлари учун);
  • стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • стандартлар ва ўлчаш воситаларининг давлат назорати; 
  • саноат маҳсулотини синаш (синов лабораториялари мутахассислари учун);
  • 9000 сериясидаги ИСО ХС базасида сифат тизимларини сертификатлаштириш;
  • 9000 сериясидаги ИСО ХС базасида сифат тизимини ишлаб чиқиш ва жорий етиш (саноатнинг МТХ учун);
  • машинасозлик, енгил саноат, агросаноат комплекси, қурилиш саноатида сифатни техник текширишни ташкиллаштириш;
  • 9000 сериясидаги ИСО ХС базасида сифат тизимлари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш (сифат тизимларини ишлаб чиқувчилар учун);
  • сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини сертификатлаштириш ва аккредитлаш қоидалари, улар фаолиятини текшириш (сертификатлаштириш органларининг раҳбарлари учун);
  • теплотехник ўлчаш, електр ўлчаш, радиотехник ўлчаш, чизиқли-бурчак ўлчаш, механик ўлчаш, ҳажмни ўлчаш, массани ўлчаш, куч ва механик тавсифларни ўлчаш, вақт ва ҳаракат параметрларини ўлчаш, физик-кимёвий ўлчаш, тебраниш ва шовқинни ўлчаш, суюқлик, газ ва буғ сарфи ва миқдорини ўлчаш, ионловчи нурланиш (радиометрик, радиоизотоп) ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш;
  • аналитик текширувнинг метрологик таъминоти;
  • миқдорий кимёвий таҳлилнинг ўлчашларни бажариш усулияти ва уларни метрологик аттестатлаш;
  • ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти;
  • ҳужжатларнинг метрологик експертизаси; 
  • техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни штрихли кодлаш, таснифлаш ва кодлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
  • юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари учун менежмент, маркетинг ва ташкилиш психология;
  • норматив ҳужжатларни илмий-техник експертиза қилиш, уйғунлаштириш, илмий-техник даражасини баҳолаш;
  • маҳсулот, хизматларни сертификатлаштириш ва синов бўлинмаларини аккредитлаш ихтисослиги бўйича експерт-аудиторликка номзодларни тайёрлайди.

(Таълим тугагандан кейин мутахассисларга експерт-аудитор сифатида кейинги аттестатлаш учун зарур бўладиган, белгиланган намунадаги битириш ҳужжати ва “Ўзстандарт” агентлигининг сертификати берилади).

  • сертификатлаштириш, метрология ва маҳсулот сифатини бошқариш муаммолари бўйича “Ўзстандарт” агентлиги ва бошқа маҳкамалар тизимидаги стандартлаштириш, сертификатлаштириш органлари, синов бўлинмалари раҳбарлари, експертлар ва експерт-аудиторлар учун қисқа муддатли семинарлар ўтказади. (Таълим тугагандан кейин семинар иштирокчиларига гувоҳномалар берилади).

СМСИТИ Малака ошириш маркази ўқитиш муддати бир ҳафтадан олти ҳафтагача бўлган (ўқув курсларининг ҳажми 36 дан 216 соатгача) ўқув гуруҳларида ишдан ажралган ҳолда ўқитишни ўтказади, замонавий моддий-техник база ва меҳмонхона комплексига ега. Ўқув жараёнига, юқори илмий ва педагогик малакага ега бўлган СМСИТИнинг, республиканинг илмий-тадқиқот институтлари ва корхоналарининг етакчи мутахассислари жалб қилинади. Барча ишлар шартнома асосида бажарилади. (СМСИТИ МОМ да корхона ва ташкилотларнинг мутахассисларини малакасини оширишга ўқитишнинг 2014 йил учун режа-графигини юклаш)

СМСИТИ Малака ошириш маркази “Режа-графикда” айтиб ўтилмаган ихтисосликлар бўйича корхона ва ташкилотларнинг мутахассисларини (10 кишидан кам бўлмаган гуруҳ) ўқитиши мумкин. Ташкилотнинг сўровномасига биноан СМСИТИ қизиқтираётган ихтисосликлар бўйича ўқув-тематик режасини тайёрлайди ва марузаларни ўқиш учун профессор-ўқитувчилар таркибини танлайди.

 

 

Powered by GSpeech