Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти
Виртуал қабулхона

Марказ фаолияти

  

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти (Стандартлар институти) Қайта тайёрлаш ва Малака ошириш маркази (ҚТ МОМ) ҳақида маълумот


      Стандартлар институтининг ҚТ МОМ Марказий осийода Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежмент тизими соҳалари  ҳамда ўзаро боғлиқ соҳаларда раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини  ошириш  бўйича етакчи ўқув маркази ҳисобланади.


Малака ошириш маркази қуйидаги хизматларни кўрсатади:


 “Ўзстандарт” агентлиги  тизимидаги ва Республикамиздаги корхона ва ташкилотларда  Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежмент тизими соҳалари  ҳамда ўзаро боғлиқ соҳаларда раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш;

     - Ўқув курслари бўйича ўқув тематик режа ва дастурлар, ўқув-усулий материаллар, режа-жадваллар, ахборот хатлари, шартномалар, гувоҳномалар, сертификатлар ва ҳ.к ишлаб чиқиш;

     - тингловчиларнинг таълими, малакаси, иш стажи ва бошқа касбий маълумотларини инобатга олган ҳолда тайёрлаш ва малака ошириш бўйича ўқув гуруҳларини шакллантиришнинг самарали ва қулай усулларини жорий этиш;

     - халқаро тажрибани қўллаган ҳолда республикамиздаги ўхшаш ўқув ташкилотларининг иш тажрибасини таҳлил қилиш асосида ўқув жараёнини бошқариш тизимин мунтазам равишда такомиллаштириш;

     - ўқув гуруҳларини ташкил этиш;

     - ҳар бир ихтисослик бўйича ўқув дастурларини тузиш ва қайта кўриб чиқиш.

     - корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига биноан Режа–жадвалга киритилмаган ўқув курсларини ташкил этиш;

     - ташкилотларнинг ходимларига қулайликлар ва керакли шароитлар яратиш учун ўқув курсларини корхона ва ташкилотлар базасида ташкил қилиш (бир ихтисослик бўйича мутахассислар сони 15 дан кам бўлмаса);

     - стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежменти тизими бўйича халқаро ва давлатлараро курслар ўтказиш;

     - тингловчиларнинг билимларини баҳолаш янги шаклларини жорий этиш - тестдан ўтказиш, амалий синовдан ўтказиш, мақсадли имтиҳон ва ҳ.к.;

     - ўқув жараёнига амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, семинарлар, ишлаб чиқариш ҳолатлари, жойлардаги машғулотларни муҳокама қилиш ва ҳ.к.;

     - МОМ ўқув-лаборатория базасини ривожлантириш – ўқув-лаборатория ускуналар ҳамда бошқа техник ва кўргазмали воситаларни сотиб олиш;

     - тингловчиларни излаш бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида маркетинг ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш;

     - ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиш янги ўқитиш усулларини жорий этиш;

     - Стандартлар институти ҚТ МОМда кадрлар тайёрланиши ва малакаси оширилиши тўғрисида манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш;

     - ҚТ МОМда икки кунлик (16 соат), уч кунлик (24 соат), бир хафталик (40 соат), икки хафталик (80 соат), уч хафталик (116 соат) ва тўрт хафталик (152 соат) ўқув курслари ўтказилмоқда.

     - Корхона ва ташкилотлар мутахассисларини ўқитиш учун тўловлар тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади.

     - ҚТ МОМ ўқтувчилар таркиби «Ўзстандарт» агентлиги тизими, сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари, Фанлар Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг мутахассислари ҳамда Солиқ ва Божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Хўжалик суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа иқтисодиёт тармоқларининг 70 дан ортиқ ходимларидан иборат.




Биз ҳар доим сиз билан ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз!

Powered by GSpeech