Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти
Виртуал қабулхона

ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН!

Янги малака ошириш курслари ташкил этилмоқда

2019 йилнинг 20 - 25 май санасигача “2019 йил учун ташкилот ва корхоналарнинг мутахассислари малакасини ошириш режа-жадвали”га биноан, “Cифат менежменти ва ички аудит”, “Сифат менежменти тизими хужжатларини тайёрлаш. ИСО 9001: 2015 стандарти янги версиясига ўтиш” йўналишлари бўйича 40 соатлик ҳафталик ўқув курслари режалаштирилган. Юқорида кўрсатилган курсларнинг курсларнинг ҳар бири бўйича ўқитиш курслари бир киши учун 525 000 сўм (кофе-брейк билан) меҳмонхона хизматисиз. Стандартлар институти меҳмонхонасида бир киши учун бир кунлик нархи ( нонушта билан), икки кишилик хона 79 500 сўм, бир кишилик хона 82 500 сўмни ташкил этади. Меҳмонхонада жой брон қилиш учун – (0371) 253-82-17 рақамига мурожаат этишингиз мумкин). Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган мутахассисларга гувоҳномалар топширилади. Стандартлаштириш институтининг Малака ошириш маркази томонидан малака ошириш курслари давомида жойларда 20 кишига мўлжалланган кўчма ўқувлар ташкил этилиши кўзда тутилган. Эслатма: Стандартлар институти МОМ ўқув курсларига юбориладиган мутахассислар ўз ташрифлари ҳақида ўқув дастурлари бошланишидан камида 3 кун аввал мурожаат этишлари сўралади. Барча саволлар бўйича қуйидаги телефон ва факс орқали мурожаат этишингиз мумкин: (71) 253-80-81, 253-85-10. e-mail: spk-niisms@exat.uz, сpk_niisms@mail.ru.

Powered by GSpeech