Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти
Виртуал қабулхона

Журнал ҳақида

“СТАНДАРТ” илмий-техника журнали

Журнал  2013 йил 2 майда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан 0021 рақами билан рўйхатдан ўтиб, 2181-7634-сонли ИССН рақами билан Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (СМСИТИ) муассислигида тўлиқ рангли тарзда ҳар чоракда бир марта, ўзбек, рус ва инглиз тилларида 2000 нусхагача чоп етиб келинмоқда. Журналнинг ҳар бир сонида чоп етилган асосий мақолалар СМСИТИнинг интернет тармоғидаги смсити.уз сайтига жойлаштириб борилади.

 Журнал мамлакатимизда стандартлаштириш, метрология ҳамда сертификатлаштириш соҳаларини ривожлантириш, соҳага тегишли янгиликлар, давлатимизда бу борада қабул қилинаётган қонунлар, Президентимизнинг соҳа ривожига оид Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, уларга мутахассисларнинг шарҳини доимий равишда еълон қилиб борадиган ягона нашр ҳисобланади.

 Журнал  таҳририяти соҳа учун бўлғуси мутахассислар тайёрланаётган Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Турин политехника ҳамда И.М.Губкин номидаги  Россия давлат нефт ва газ Университетининг Тошкент филиаллари, Жиззах политехника, Андижон машинасозлик институтларининг стандартлаштириш, метрология кафедраларининг профессор-ўқитувчилари, магистрлари, талабалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Журналда “Стандартлаштириш”, “Метрология”, “Сертификатлаштириш”, “Фан-Наука”, “Илмий изланишлар” рукнлари мавжуд.

Журнал таҳририяти аъзолари таркиби 2 нафар Академик, 6 нафар техника фанлари доктори, профессор, 2 нафар техника фанлари доктори ва соҳанинг етук мутахассисларидан иборат. 

 

Powered by GSpeech